locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўл жанги бўйича вилоят федерацияси раиси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди

Мусобақа юқори савияда, қизғин беллашувлар ва муросасиз баҳслар руҳида ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Қўл жанги бўйича вилоят федерацияси раиси кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
photo: Qo'l janggi Uzbekistan

Бугун Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасининг Қўл жанги марказида 14-январ — “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан спортнинг қўл жанги тури бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қўл жанги Наманган вилоят федерацияси раиси кубоги учун мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари 8 та вазн тоифасида ўзаро куч синашмоқда. Тадбирнинг асосий мақсади ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний ва руҳий тайёргарликни юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, қўл жанги спорт турини оммалаштиришдан иборатдир.

Мусобақа юқори савияда, қизғин беллашувлар ва муросасиз баҳслар руҳида ўтмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг