locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қўл тўпи. Тошкентда бўлиб ўтадиган осиё чемпионати иштирокчилари маълум

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages

Осиё қўл тўпи федерацияси (AHF) жорий йили қитъа миқёсида ўтказиладиган мусобақалардан бирини мамлакатимизда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Унга кўра, жорий йилнинг 20-29 август кунлари Тошкент шаҳрида U-20 қизлар жамоалари ўртасида XVIII-Осиё чемпионати ташкил этилади.
Мазкур мусобақада 10 та жамоа қитъа чемпионлиги учун ўзаро баҳс юритади.

Ҳозирча, бу рўйхатдан Ўзбекистон, Эрон, Жанубий Корея, Қозоғистон, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Гонконг ва Қирғизстон терма жамоалари ўрин олган. Ўзгаришлар ҳақида қўшимча маълумотлар бериб борилади.

Шу ўринда айтиш лозим, Осиё чемпионати якуни бўйича энг кучли тўрт жамоа 2026 йили бўлиб ўтадиган XXV-жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг