Кутилмаган натижалар Ўзбекистон Олий шахмат лигасининг чорак финалларида
Ўзбекистон Олий шахмат лигасининг чорак финал жанглари якунланди ва ярим финалга чиқадиган иштирокчилар аниқланди. Турнирда эркаклар ва аёллар гуруҳларида кўплаб сюрпризлар кузатилди.
Эркаклар баҳслари
– Асосий сенсация турнир фаворитларидан бири, халқаро гроссмейстер Шамсиддин Воҳидовнинг мағлуб бўлиши бўлди. У ёш, лекин истиқболли шахматчи Муҳаммадзоҳид Суяровга 2:4 ҳисобида ютқазди.
– Ортик Нигматов Жахонгир Воҳидовни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.
– Мухиддин Мадаминов Абдималик Абдисалимовни 2:0 ҳисобида ишончли енгди.
– Нодирбек Яқуббоев Хумоюн Бегмуродовни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Аёллар баҳслари
– Тажрибали Нодира Нодиржонова кучли шахматчи Нилуфар Яқуббаевага 1,5:0,5 ҳисобида ғалаба қозонадi ва катта сюрприз қилди.
– Афруза Ҳамдамова Мадинабону Ҳалиловани 1,5:0,5 ҳисобида енгди.
– Умида Омонова Нилуфархон Имомхужаевани 1,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
– Маржона Маликова Озода Шаҳзодовага 1,5:0,5 ҳисобида устун келди.
Олий лига–2025 чорак финал натижалари
Эркаклар:
Шамсиддин Воҳидов 2:4 Муҳаммадзоҳид Суяров
Мухиддин Мадаминов 2:0 Абдималик Абдисалимов
Нодирбек Яқуббоев 3:1 Хумоюн Бегмуродов
Жахонгир Воҳидов 1,5:2,5 Ортик Нигматов
Аёллар:
Афруза Ҳамдамова 1,5:0,5 Мадинабону Ҳалилова
Нилуфар Яқуббаева 0,5:1,5 Нодира Нодиржонова
Умида Омонова 1,5:0,5 Нилуфархон Имомхужаева
Озода Шаҳзодова 0,5:1,5 Маржона Маликова