locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Курашда спорт тиббиёти ва антидопинг масалалари муҳокама қилинди

24 январ куни Халқаро кураш институти ташаббуси билан курашчилар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган халқаро онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Курашда спорт тиббиёти ва антидопинг масалалари муҳокама қилинди
photo: Kurash Uzbekistan

Курашда спорт тиббиёти ва антидопинг масалалари муҳокама қилинди.

Бугун, 24 январ куни Халқаро кураш институти ташаббуси билан курашчилар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган халқаро онлайн ўқув-семинар ташкил этилди.

«Курашда антидопинг қоидалари ва муҳим кўрсатмалар, спорт жароҳатлари ва спорт тиббиёти» мавзусига бағишланган мазкур тадбирда Халқаро кураш ассоциацияси (ИКА) Президенти жаноб Ҳайдар Фармон, Халқаро кураш институти ректори, ИКА Таълим қўмитаси раиси Ҳабибулла Таджиев, ИКА Бош котиби Ризо Насирий, ИКА Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, шунингдек, жаҳон кураш федерацияларидан юздан ортиқ мутахассислар, малакали мураббийлар, ҳакамлар ҳамда спорт тиббиёти соҳаси экспертлари иштирок этдилар.

ZOOM платформаси орқали ўтказилган семинар машғулотларида спортда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш, антидопинг талабларига қатъий риоя этиш ҳамда замонавий спорт тиббиёти ютуқларини кураш амалиётига жорий этиш масалалари асосий эътибор марказида бўлди.

Халқаро кураш институти эксперти, доктор Сантош Тели (Ҳиндистон) ўз маърузасида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан 2026 йил учун тасдиқланган янги регламентлар, тақиқланган моддалар рўйхатидаги янгиликлар ҳамда спортчилар ўртасида антидопинг маданиятини юксалтиришнинг долзарб жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, халқаро мусобақаларда антидопинг назоратидан ўтишнинг ҳуқуқий ва ташкилотчилик асослари батафсил тушунтирилди.

Профессионал спорт тиббиёти эксперти, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳузуридаги РСТИАМ шифокори Антони Малков эса курашчиларнинг жисмоний тайёргарлиги жараёнида жароҳат олиш хавфини минималлаштириш, айниқса тизза ва елка боғимлари билан боғлиқ махсус жароҳатларнинг олдини олиш, шунингдек, замонавий реабилитация усуллари бўйича ўз илғор тажрибаси билан ўртоқлашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг