locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Курашчиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медал билан фахрланишди

U17 тоифасида иштирок этган спортчиларимиз 1 та олтин ва 4 та бронза медални қўлга киритди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Курашчиларимиз Осиё чемпионатида яна 5 та медал билан фахрланишди
Расм: Olympic.uz

Вьетнамда бўлиб ўтаётган U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати якунлаш арафасида. Мусобақанинг сўнгги кунларидан бирида Ўзбекистон терма жамоаси яна 5 та медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Бу галги беллашувларда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 4 та бронза медалга сазовор бўлишди.

Олтин медал:
– 80 кг: Бунёд Руфатов

Бронза медаллари:
– 65 кг: Шоҳиддин Алиев
– 71 кг: Фаррухбек Жуманазаров
– 43 кг: Мухлиса Машарипова
– 73 кг: Дилработ Дўллиева

Шу билан терма жамоамиз мусобақадаги медаллар сонини янада оширди ва муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг