locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Курашчи Бунёд Ҳасанов U17 жаҳон чемпионатида икки карра чемпионликни қўлга киритди

Турнирга Боку шаҳри мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Курашчи Бунёд Ҳасанов U17 жаҳон чемпионатида икки карра чемпионликни қўлга киритди
Фото: Olympic.uz

Боку шаҳри мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

-51 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз Бунёд Ҳасанов иккинчи бор ушбу ёш тоифасида жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди. Шунингдек, Садриддин Тўлқинбоев (-60 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Олтин медал:
-51 кг: Бунёд Ҳасанов

Бронза медал:
-60 кг: Садриддин Тўлқинбоев

Бугун кун давомида қизларимиздан 5 нафар курашчимиз саралаш баҳсларида иштирок этади. Шунингдек, Мухлиса Машарипова чемпионлик, Шаҳзода Азимова эса бронза медали учун ўтиш босқичида иштирок этади.

Финал:
-43 кг: Мухлиса Машарипова – Финя Страшх (Германия)

Бронза медали учун:
-65 кг: Шаҳзода Азимова / Ирина Бухтина (Украина) – Палина Брахинец (Беларус).

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг