locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Жу-Хи Парк хоним ИКА штаб-квартирасига ташриф буюрди

Айни кунларда Ўзбекистон пойтахти Тошкент йирик халқаро спорт тадбирларига мезбонлик қилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Жу-Хи Парк хоним ИКА штаб-квартирасига ташриф буюрди
photo: Kurash Uzbekistan

Айни кунларда Ўзбекистон пойтахти Тошкент йирик халқаро спорт тадбирларига мезбонлик қилмоқда. Осиё Олимпия Кенгашининг 46-Бош ассамблеяси ҳамда Жаҳон Антидопинг агентлиги (WADA) халқаро форумида иштирок этиш мақсадида Кураш ватанига ташриф буюрган Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) Тиббиёт ва Антидопинг қўмитаси Раиси Жу-Хи Парк бугун ИКА штаб-квартирасда бўлди.

Ташриф доирасида Жу-Хи Парк Халқаро Кураш Ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий, Администрация раҳбари Мансур Мирзаев ҳамда Халқаро Кураш институти Ректори Ҳабибулла Таджиев билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида тиббиёт ва антидопинг йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик, шунингдек, яқин истиқболга мўлжалланган режалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, меҳмон ИКА фаолияти, таълим ва илмий йўналишлар ҳамда Халқаро Кураш музейида сақланаётган экспонатлар билан яқиндан танишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг