locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ўқув-машғулот йиғинлари ташкиллаштирилди

6-19 май кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Дукент спорт базасида кураш спорти бўйича терма жамоа ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ўқув-машғулот йиғинлари ташкиллаштирилди
photo: Kurash Uzbekistan

Кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчиларини халқаро майдонларда юқори натижаларга эришишлари учун Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ўқув-машғулот йиғинлари ташкиллаштирилди.

Жумладан, жорий йилнинг 6-19 май кунлари Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги Дукент спорт базасида кураш спорти бўйича терма жамоа ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтмоқда. Бунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргаликда Хитой Тайпей давлати спортчилари ҳам ўқув-машғулот ўташмоқда.

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг 22-25 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги ҳамда 2026 йилнинг 11-15 июн кунлари Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.


Терма жамоа мураббийлари Ризамат Солиев бошчилигида спортчиларга курашнинг сир-асрорларини ўргатишмоқда. Жумладан, спортчилар билан мунтазам машғулотлар олиб бориш, уларга курашнинг техник хусусиятлари борасида ҳам сабоқлар берилмоқда. Шунингдек, уларга терма жамоа шифокори Шоҳруххўжа Азизов антидопинг масалаларида тушунчалар бериб, витаминлардан тўғри фойдаланиш бўйича тавсия ҳамда психологик маслаҳатлар бериб келмоқда.

Шу билан бирга бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда семинарларда иштирок этган бир гуруҳ Фавқулодда Вазирликлар Вазирлиги тизимидаги спортчиларга федерациянинг сертификатлари топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг