Кураш. Ўзбек спортчилари 3-Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб қайтишди
Баҳрайн давлати Манама шаҳрида бўлиб ўтган Ёшлар ўртасида 3-Осиё ўйинларини муваффақиятли якунлаган курашчиларимиз юртимизга қайтиб келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ёш курашчиларимизни Ўзбекистон кураш федерацияси ходимлари томонидан тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Спортчиларни Ўзбекистон кураш федерацияси раиси спорт масалалари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров, ЎКФ ходимлари ва Терма жамоа мураббийлари кутиб олди. Спортчиларимизни эришган юксак натижалари билан табриклаб, келажакда Кураш спорти Олимпия ўйинларига кирганда ҳам шунчалик юқори натижаларга эришишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, курашчиларимиз Ёшлар ўртасида 3-Осиё ўйинлари дастурида илк бор иштирок этиб, 4 та вазнда (2 та ўғил болалар ва 2 та қиз болалар) 4 та олтин медални қўлга киритди.