locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш юлдузлари Парижда беллашади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш юлдузлари Парижда беллашади
Photo: gettyimages

2025 йилнинг 21-23 июль кунлари жаҳон маданияти маркази – Париж шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун очиқ халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мусобақа Европа кураш конфедерацияси, Франция кураш федерацияси ва Ўзбекистон кураш федерациялари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Ўтган йили Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Париж бу сафар кураш юлдузларини ўз сафига тўплайди. Турнир нафақат мусобақалар майдони, балки халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик тимсолига айланиб бормоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу очиқ халқаро турнирда эркаклар -90 кг, +90 кг; аёллар эса -70 кг, +70 кг вазн тоифаларида ўзаро беллашадилар.

Халқаро турнир Париж шаҳрининг “Emil Anthoine Stadium” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Мукофот фонди 30 000 еврони ташкил қилади ва ўринлар миқёсида Халқаро кураш ассоциацияси рейтинг тизимида балл берилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг