locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Ёшлар ўртасидаги V Осиё кубогига марҳамат!

Мазкур нуфузли мусобақа Халқаро Кураш ассотсиасияси раҳбарлигида, Осиё Кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Ёшлар ўртасидаги V Осиё кубогига марҳамат!
photo: Kurash Uzbekistan

2026 йил 17–20 апрел кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун 2009–2010 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги V Халқаро Осиё Кубогига мезбонлик қилади.

Мазкур нуфузли мусобақа Халқаро Кураш ассотсиасияси раҳбарлигида, Осиё Кураш конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан ташкил этилмоқда.

Турнир Кураш спорт турини халқаро миқёсда янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва қитъа даражасида рақобат муҳитини кучайтиришга қаратилган.

Ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган мазкур Кубок келажак чемпионлари учун муҳим синов ва тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади. Урганч шаҳридаги Ёшлик Спорт Комплексда бўлиб ўтадиган беллашувлар жами: 7 та вазн тоифасида ташкил этилади.
Унда ўғил болалар: 55 кг, 65 кг, 77 кг, +77 кг вазн тоифаларида беллашувларга киришса, Қизлар 48 кг, 57 кг, +57 кг вазн тоифаларида куч синашади.

Мусобақа Низомига кўра ҳар бир давлатдан бир нафар спортчи ҳар бир вазн тоифасида иштирок этиши мумкин. Мезбон мамлакатга ҳар вазнда икки нафар спортчи қўйиш ҳуқуқи берилган.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва медал ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг