locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. XV Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

Учрашув якунида мусобақани юқори ташкилий савияда ўтказиш бўйича навбатдаги вазифалар белгиланиб олинди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. XV Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди
photo: Kurash Uzbekistan

XV Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.

Унда Халқаро Кураш ассотсиацияси Бош котиби Реза Насири, Администрация раҳбари Мансур Мирзаев ҳамда Тожикистон Кураш федерацияси вице-президенти Ахтам Кокиров иштирок этди.

Учрашув давомида 2026 йил 11–15 июн кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионатига тайёргарлик билан боғлиқ ташкилий ва техник масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, мусобақа беллашувлари ўтказиладиган Душанбе Tennis Palace and Water Sport Complex мажмуасининг тайёргарлик ҳолати, аренани халқаро талаблар асосида жиҳозлаш, иштирокчи делегацияларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш ва транспорт логистикасини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, чемпионат дастури доирасида ўтказиладиган ИКА халқаро ҳакамлар семинари, 1–2 юлдузли ҳакамлик имтиҳонлари ҳамда Осиё Кураш конфедерацияси Конгрессига оид ташкилий жиҳатлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашув якунида мусобақани юқори ташкилий савияда ўтказиш бўйича навбатдаги вазифалар белгиланиб олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг