locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. V Халқаро Осиё Кубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Тадбир Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. V Халқаро Осиё Кубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Кураш спорт тури бўйича V Халқаро Осиё Кубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Халқаро кураш ассоциацияси техник директори Рави Капур ва Ўзбекистон кураш федерацияси раиси ўринбосари Уйғун Умаров ҳамда Хоразм вилояти прокурори ўринбосари Х.Норқобиловлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар, кураги ҳеч қачон ерга тегмаган афсонавий шахс, ўзбек халқи фахри – Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган ушбу нуфузли мусобақа йилдан-йилга географияси кенгайиб, иштирокчи спортчилар учун ҳақиқий синов майдони, қизиқарли беллашувларни тақдим этаётганини эътироф этиб, барча спортчиларга омад ёр бўлишини тилади.

Мусобақада Туркия, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон давлатларидан келган эксперт ва ҳакамлар ҳамда 52 нафар энг кучли курашчилар беллашувларда иштирок этади.

Таъкидланганидек, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган турнир миллий меросимизни асраш, ўзбек курашининг бой анъаналарини келажак авлодларга етказиш, халқаро нуфузни ошириш, курашни жаҳон спорти дурдонасига айлантириш ва Олимпия ўйинлари дастурига киритиш, ёшлар ўртасида миллий спортга қизиқишни рағбатлантириш ва ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш, Осиё мамлакатлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг