locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. “UZBEK BOTIRLARI Grand Prix” халқаро мусобақаси старт олмоқда

Жорий йилнинг 28–30-май кунлари бутун дунё нигоҳи Наманганга қаратилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. “UZBEK BOTIRLARI Grand Prix” халқаро мусобақаси старт олмоқда
photo: Google

Жорий йилнинг 28–30-май кунлари бутун дунё нигоҳи Наманганга қаратилади.

Янги Наманган туманидаги Паҳлавон спорт мажмуасида спортнинг юнон-рум ва эркин кураш тури бўйича катталар ўртасида анъанавий “UZBEK BOTIRLARI Grand Prix” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур нуфузли турнир бу йил учинчи марта ташкил этилмоқда.

Россия, Беларусь, Саудия Арабистони, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Грузия давлатларидан Осиё ҳамда жаҳон чемпионлари Наманганда жамланишади.

Ўзбекистон шарафини эса Разамбек Жамалов, Умиджон Жалолов, Ғуломжон Абдуллаев, Шерзод Пойонов, Айтжан Халмаҳанов, Шермуҳаммад Шарипжанов ҳамда Алишер Ғаниев каби таниқли спортчилар ҳимоя қилади.

Мазкур халқаро мусобақа кунлари барча спорт мухлисларини Наманганда кутиб қоламиз.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг