Кураш. U17 ёшлар ва U15 ўсмирлар терма жамоасининг ўқув-йиғин машғулоти яхунига етди
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманидаги Кураш маҳорати мактабида Кураш бўйича U17 ёшлар ва U15 ўсмирлар терма жамоасининг ўқув-йиғин машғулоти яхунига етди. Бундан мақсад Жанубий Корея давлатида бўлиб ўтадиган катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўришдан иборат.
Ўқув машғулоти давомида Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси ўринбосари Уйғун Уморов ўқув-йиғинида иштирок этаётган курашчилар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Терма жамоа аъзоларига Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан ишлаб чиқилган Одоб-ахлоқ кодекси талаблари, Антидопинг талаблари ва охирги Жаҳон чемпионатида аниқланган допинг ҳолатлари бўйича маълумот бериб ўтди.
Шунингдек, кейинги ўқув-йиғин машғулотлари жорий йилнинг 8-28 июль ойида Ангрен шаҳрининг Дўкент соғломлаштириш спорт комплексида Кураш бўйича Терма жамоанинг катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида тўлиқ таркиб билан бўлиб ўтиши маълум қилиб ўтди.
Бундан ташқари Хоразм вилояти Прокуратураси ходимлари, Хоразм вилояти кураш федерацияси ижрочи директори Артик Палванов, Қорақалпоғистон Республикаси кураш федерацияси ижрочи директори Серик Қидирбоевич ҳам иштирок этди.
🇺🇿 Қорақалпоғистон Республикасида Кураш маҳорати мактаби очилаётганлиги сабабли Серик Қидирбоевич, Хоразм вилояти Кураш маҳорати мактабини ўрганиб, Артик Палванов билан ўзаро тажриба алмашишди.
🇰🇷 ❗️ Ўқув-йиғин машғулотлари Хоразм вилояти кураш федерацияси томонидан юқори савияда ташкиллаштирилган бўлиб, унда 40 нафар Терма жамоанинг 1-рақамли ёшлари ва ўсмирлари Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Кураш бўйича Осиё Чемпионатларига тайёргарлик кўрмоқда.