locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Тошкентда “Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” мусобақалари ўтказилди

“Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” мусобақалари 2021-йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Тошкентда “Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” мусобақалари ўтказилди
photo: Kurash Uzbekistan

Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида жойлашган яккакураш спорт турларига ихтисослашган спорт мажмуасида кураш бўйича “Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” мусобақаларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий, Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, Халқаро Кураш институти Ректори Ҳабибулла Тожиев, Ўзбекистон Кураш федерацияси Раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Қодиров, Раис ёрдамчиси Сардор Каримовлар иштирок этди.

Маросимда сўз олган Халқаро Кураш Ассоциацияси бош котиби курашнинг азалий жасорат, матонат, сабр-тоқат ва ватанпарварлик тимсоли эканини таъкидлаб, бундай анъанавий мусобақалар кураш нуфузини янада мустаҳкамлашини эътироф этди.

Мазкур турнирнинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Халқаро Кураш Ассоциацияси ва Халқаро Кураш институти ташаббуси билан 10 та давлатдан 16 нафар халқаро ҳакам Тошкентга таклиф этилган. Улар мусобақа давомида кураш ҳакамлиги бўйича махсус семинар ва амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз маҳорат ва тажрибаларини янада бойитади. Бу эса кураш бўйича халқаро ҳакамлар тайёрлаш тизимининг такомиллашувига хизмат қилади.

Маълумот учун, “Ўзбек полвони” ва “Прокурор полвони” мусобақалари 2021-йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинади. Жорий йилда “Ўзбек полвони” мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан эркаклар ўртасида 4 та, аёллар ўртасида 3 та — жами 7 та вазн тоифасида 200 нафарга яқин курашчи беллашди. “Прокурор полвони” мусобақасида эса 5 та вазн тоифасида 100 нафарга яқин прокуратура ходимлари куч синашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг