Кураш. Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг мажлислар залида семинар ўтказилди
Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг мажлислар залида Ўзбекистон Кураш федерацияси ташаббуси билан “Допинг ҳақида тушунча, спортчи саломатлигига салбий таъсири ва оқибатлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Тошкент шаҳар кураш федерацияси, кураш мураббийлари ва спортчилар фаол иштирок этди. Асосий эътибор жорий йилда миллий ҳамда халқаро майдонларда, айниқса кураш бўйича илк бор мусобақаларда қатнашадиган ёш ва янги спортчиларга қаратилди.
Семинарда антидопинг қоидаларини чуқур ўргатиш ва амалий кўникмаларни шакллантириш, допинг воситаларидан мутлақо воз кечиш тамойилларини мустаҳкамлаш, WADA талаблари, қоидабузарликлар учун жиддий санкциялар (дисквалификация, жарималар, бутунлай четлатиш) ҳақида аниқ ва очиқ тушунтиришлар берилди.
Федерация раиси спорт масалалари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров ўз нутқида Ўзбекистон кураш федерацияси бугунги кунда миллий спорт турини ҳар томонлама ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги обрўсини юксалтириш йўлида катта ишлар қилмоқда. Спортчиларни юқори даражада тайёрлаш, замонавий шарт-шароитлар яратиш, устоз-мураббий анъаналарини давом эттириш орқали спортчиларнинг наfaqat мусобақалар олдидан тайёргарлигини ошириш, балки уларда допинг билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатнинг олдини олишдаги хабардорликни ошириш устувор масала эканлиги таъкидланди.
Бу семинар наfaqat билим бериш, балки кураш оиласини янада соф, ҳалол ва соғлом сақлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Чунки бугунги кунда спортда муваффақият faqat куч ва маҳорат билан эмас, аввало ҳалоллик ва тўғри танлов билан эришилади.
Семинар якунатида ёш спортчилар учун халқаро тоифадаги мураббийлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.