Кураш. Таиланд Кураш ассоциацияси Президенти қайта сайланди
2026-йил 3-апрель куни соат 14:30 да Таиланднинг Pathum Thani провинциясида жойлашган Таиланд Миллий спорт университети офисида Таиланд Кураш ассоциациясининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ассоциация президенти Пулсак Саджатхамнукул раислик қилди. Кун тартибидаги асосий масала 2026–2030-йиллар учун Таиланд Кураш ассоциацияси президентни сайлашдан иборат бўлди.
Йиғилиш якунларига кўра, делегатлар томонидан билдирилган якдил ишонч асосида Пулсак Саджатхамнукул яна бир бор Таиланд Кураш ассоциацияси Президенти лавозимига қайта сайланди. Ушбу қарор ассоциация аъзоларининг унинг раҳбарлигига бўлган юқори ишончи ва Кураш спорт турини Таиландда янада ривожлантириш борасидаги олиб бораётган самарали фаолиятининг эътирофи сифатида баҳоланмоқда.
Халқаро Кураш Ассоциацияси Пулсак Саджатхамнукулни ушбу масъулиятли лавозимга қайта сайлангани билан самимий муборакбод этади. Унинг келгуси фаолиятида янги муваффақиятлар тилайди.