locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш спорт тури Африка қитъасида ҳам оммалашмоқда

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Кураш спорт тури Африка қитъасида ҳам оммалашмоқда
PHOTO: Telegram

Айни кунларда Камеруннинг энг йирик шаҳри Дуала Африкадаги курашни ривожлантириш марказига айланди. Ушбу шаҳрида “Arena & Academy by Francis Ngannou”да Халқаро кураш институти томонидан Халқаро кураш ассоциацияси, Африка Кураш иттифоқи ва Камерун кураш ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Африка қитъасидан курашчиларни бирлаштирган мазкур халқаро семинарда тажрибали мураббий ва ҳакамлар, Халқаро кураш институтининг юқори малакали мутахассислари: Рави Капур, Воҳид Пуресфандияр, Ризомат Солиев, Нуриддин Чоршамиевлар томонидан кураш спорт тури бўйича амалий ҳамда назарий машғулотлар олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур халқаро семинарда 25 дан ортиқ иштирокчилар мунозаралар ва амалий машғулотларда фаол иштирок этиб, бевосита кураш бўйича етакчи экспертлардан қимматли тушунчаларга эга бўлмоқда. Бу эса бутун Африкада курашнинг ўсиши ва оммалашишига хизмат қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг