locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Сингапур Кураш федерациясида янги раҳбарият сайланди

Янги тузилмага кўра, Муҳаммад Азфар бин Али Федерациянинг Бош котиби лавозимида фаолият бошлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Сингапур Кураш федерациясида янги раҳбарият сайланди
photo: Kurash Uzbekistan

Сингапурда мамлакат спорт бошқаруви ва Сингапур Кураш федерацияси иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда федерациянинг ижроия қўмитаси қайта шакллантирилди.

Узоқ йиллар давомида Федерация Президенти сифатида фаолият юритган жаноб Тан Чи Конгга самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди.
Қатъий овоз бериш натижасига кўра, халқаро молия ва менежмент соҳасида кўп йиллик тажрибага эга, шу вақтгача федерация Бош котиби сифатида ишлаб келган Лим Алвин Сингапур Кураш федерацияси Президенти этиб сайланди.

Янги тузилмага кўра, Муҳаммад Азфар бин Али Федерациянинг Бош котиби лавозимида фаолият бошлади.

Йиғилиш доирасида Федерациянинг янги логоси ҳам расман тасдиқланди. Шунингдек, муҳокамалар жараёнида Сингапурда Кураш спортни янада ривожлантириш, миллий чемпионатларни мунтазам ташкил этиш ва халқаро мусобақаларда давлат терма жамоасининг иштирокини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Халқаро Кураш ассоциацияси ва бутун Дунё Кураш оиласи Сингапур Кураш федерациясининг янги раҳбариятини табриклайди ва уларга фаолиятларида муваффақият тилайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг