Кураш. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё чемпионати Тайбей шаҳрида бошланди
Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё чемпионати Тайбей шаҳрида бошланди
Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари Кураш федерациялари делегациялари Хитой Тайбейига етиб келишди.
Бугун Янги Тайбей шаҳрида Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) халқаро мураббийлик семинари бошланди. Семинарни ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насири раҳбарлигида, ИКА Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, ИКА спорт комиссияси аъзоси Жуан Дэ Вэй, ИКА экспертлари Ризамат Солиев ва Олим Равшанов ўтказмоқда.
30 нафарга яқин мураббийлар иштирок этаётган семинар “Кураш Усул” дастури асосида олиб борилмоқда. Назарий ва амалий машғулотлар иштирокчиларнинг касбий малакасини ошириш ҳамда замонавий тажрибалар билан ўртоқлашишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Семинар чемпионат ҳафтасига расмий старт берди ва минтақадаги кураш мутахассислари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашуви учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Эртага ҳакамлик бўйича семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.