locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш семинари иштирокчилари сертификатлар билан тақдирланди

Бу анъанавий меҳмондўстлик саҳнаси уларга миллий таом ва маданият муҳитини ҳис этиш имконини берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш семинари иштирокчилари сертификатлар билан тақдирланди
photo: Kurash Uzbekistan

Халқаро Кураш институтининг уч ойлик онлайн курси якунловчи амалий босқичида иштирок этаётган халқаро мутахассислар учун Тошкент шаҳрида қизиқарли маданий тадбирлар ўтказилди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчилар дастлаб миллий ош — ўзбек паловидан баҳраманд бўлишди. Бу анъанавий меҳмондўстлик саҳнаси уларга миллий таом ва маданият муҳитини ҳис этиш имконини берди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Олимпия Шон–шуҳрат музейига ташриф буюриб, ўзбек спорти тарихи ҳақидаги экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Музейда Кураш учун ажратилган алоҳида бўлим иштирокчиларда катта таассурот қолдирди ва уларда фахр туйғусини уйғотди.

Навбатдаги манзил эса Халқаро Кураш Ассоциацияси штаб-квартираси ҳамда унда жойлашган Кураш музейи бўлди. 2012 йилда ташкил этилган ушбу музейда 1000 дан ортиқ экспонат — халқаро мусобақалар медаллари, диплом ва кубоклар, шунингдек, кураш ривожи йўлидаги муҳим воқеаларни ёритувчи тарихий материаллар ўрин олган.

Кечга яқин курс иштирокчилари учун сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Халқаро Кураш Ассоциацияси Бош котиби Муҳаммад Риза Насирий, Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, Халқаро Кураш институти ректори Ҳабибулла Таджиев ва халқаро экспертлар иштирок этдилар.

Энди курс битирувчилари ўз мамлакатларига қайтиб, халқаро тоифадаги кураш мураббийлари сифатида ўз билим ва тажрибаларини ёш авлодга улашиш имкониятига эга бўладилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг