locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш ривожи янги босқич сари: Тошкентда муҳим матбуот анжумани бўлиб ўтди

Президент қарори ижроси муҳокама қилинди, курашнинг CISM расмий дастурига киритилиши режалаштирилмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш ривожи янги босқич сари: Тошкентда муҳим матбуот анжумани бўлиб ўтди
Расм: Gazeta.uz

Бугун, 19 июн куни Тошкентдаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Халқаро кураш ассоциацияси президенти ва вице-президентлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Спорт вазирлиги масъуллари, шунингдек, Халқаро ҳарбий спорт кенгаши (CISM) ҳамда бир қатор хорижий кураш федерациялари раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу матбуот анжумани — Президент қарорида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, 2026 йил давомида кураш спорт турини Халқаро ҳарбий спорт кенгаши — CISMнинг расмий спорт дастурига киритиш мақсад қилинган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг