locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Панагюриште Европа чемпионатига шай

14–17 сентябрь кунлари Болгариянинг Панагюриште шаҳрида ўтказиладиган катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Европа Кураш чемпионати бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Панагюриште Европа чемпионатига шай
photo: Kurash Uzbekistan

Панагюриште Европа чемпионатига шай

14–17 сентябрь кунлари Болгариянинг Панагюриште шаҳрида ўтказиладиган катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Европа Кураш чемпионати бўлиб ўтади. Айни вақтда чемпионатга тайёргарлик ишлари якуний босқичга кирди.

Халқаро Кураш Ассоциацияси Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев мусобақада иштирок этиш учун Панагюриште шаҳрига етиб борди.

Европа Кураш Конфедерацияси Президенти Мирампе Илиадес, Болгария Кураш Федерацияси Президенти Димитр Димитров ҳамда Ташкилий қўмита вакиллари иштирокида спорт мажмуаси, иштирокчилар жойлаштириладиган меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилма объектлари кўздан кечирилди.

Европанинг турли мамлакатларидан делегациялар Болгарияга етиб келмоқда. Чемпионатда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг