locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

Ташриф доирасида 13–14 июн кунлари чемпионат беллашувларига мезбонлик қиладиган “Dushanbe Tennis Palace and Water Sport Complex” мажмуаси кўздан кечирилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди
photo: Kurash Uzbekistan

Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

Халқаро Кураш ассоциацияси Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев Тожикистон Кураш федерацияси Президенти Абдумалик Орифов ҳамроҳлигида Дўшанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида 13–14 июн кунлари чемпионат беллашувларига мезбонлик қиладиган “Dushanbe Tennis Palace and Water Sport Complex” мажмуаси кўздан кечирилди. Айни пайтда мажмуада техник тайёргарлик ишлари, баннер ва дизайн концепциялари, ташқи ва ички безатиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Мусобақалар 2 та кураш гиламида ташкил этилишини инобатга олган ҳолда, беллашувларни халқаро стандартлар даражасида ўтказиш, спортчилар, расмийлар ва оммавий ахборот воситалари учун қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 12 июн куни “Hyatt Regency Dushanbe” меҳмонхонасида ўтказиладиган Осиё Кураш конфедерацияси Бошқарув қўмитаси йиғилиши, Конгресс, техник йиғилиш ва бошқа расмий тадбирларга тайёргарлик жараёнлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Ташкилотчилар томонидан чемпионатнинг барча ташкилий, техник ва логистик йўналишлари бўйича ишлар тасдиқланган режа асосида олиб борилаётгани таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг