locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Осиё чемпионатида рекорд: олти юз нафардан ортиқ қатнашчи рўйхатдан ўтди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Кураш. Осиё чемпионатида рекорд: олти юз нафардан ортиқ қатнашчи рўйхатдан ўтди
PHOTO: Telegram

Жорий йилнинг 30 июлидан 5 августга қадар Корея Республикасининг Геосан шаҳрида ўтказиладиган Кураш бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда. Халқаро Кураш ассоциацияси тақвимидаги энг муҳим мусобақалардан бири бўлган ушбу чемпионат тарихий рекорд билан бошланади — унга 25 та мамлакатдан 600 нафардан ортиқ иштирокчи рўйхатдан ўтди. Улардан 500 нафарга яқини спортчилардир.

Чемпионатни юқори савияда ўтказиш мақсадида Халқаро Кураш ассоциацияси раҳбарлигида Осиё Кураш конфедерацияси, Корея Кураш федерацияси, Геосан шаҳри маъмурияти ва Жунгвон университети ҳамкорлигида ташкилотчилик ишлари олиб борилмоқда.

Иштирокчиларни қўшимча рўйхатга олиш муддати 10 июнь куни якунланди. Ҳозирда виза ҳужжатларини расмийлаштириш ва логистика ишлари билан боғлиқ жараёнлар бошланган.

Беллашувлар Кореянинг етакчи таълим масканларидан бири — Жунгвон университети спорт мажмуасида ўтказилади. Бу маскан нафақат Корея, балки жаҳон рейтингидаги нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. Университет базасида ташкил этилган шароитлар иштирокчилар учун барча қулайликларни қамраб олган — мусобақа иштирокчилари учун у ўзининг олимпия қишлоғига хос муҳити билан ажралиб туради.

Чемпионат дастурига кўра:

2–3 август кунлари — ёшлар ва ўсмирлар ўртасида беллашувлар ўтказилса, 4 август куни — катталар ўртасида қитъа чемпионлари номи аниқланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг