Кураш. Осиё чемпионати бошланишига 5 кун вақт қолди
Осиё чемпионати бошланишига 5 кун вақт қолди
2026 йил 11–15 июн кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти — Душанбе шаҳри кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Айни кунларда мусобақага тайёргарлик ишлари ҳал қилувчи босқичга кирган. Душанбе шаҳри бўйлаб чемпионат муҳити яққол сезилмоқда. Хусусан, Душанбе халқаро аэропорти, марказий кўчалар ва йирик LED экранларда чемпионатга бағишланган баннер ва роликлар намойиш этилмоқда.
Кеча Халқаро Кураш ассоциациясининг дастлабки ишчи гуруҳи Душанбе шаҳрига етиб келди. Ташриф доирасида Тожикистон Кураш федерацияси ва ташкилот қўмитаси вакиллари ҳамроҳлигида чемпионат тадбирлари ўтказиладиган объектлар кўздан кечирилди.
Мусобақа беллашувлари бўлиб ўтадиган “Dushanbe Tennis Palace and Water Sport Complex” мажмуасида ҳозирда техник тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Кураш гиламлари, ёритиш тизими, медиа платформалар, телевидение трансляцияси ва иштирокчилар учун инфратузилма халқаро стандартлар асосида тайёрланмоқда.
Шунингдек, Осиё Кураш конфедерацияси Бошқарув қўмитаси йиғилиши, Конгресс, техник йиғилиш ҳамда қуръа ташлаш маросимлари “Hyatt Regency Dushanbe” меҳмонхонасида ўтказилиши режалаштирилган.
🎙Тожикистон Кураш федерацияси вице-президенти Ахтам Кокировнинг таъкидлашича, чемпионатга тайёргарлик ишлари тасдиқланган режа асосида олиб борилмоқда ва иштирокчилар учун барча зарур шароитлар яратилмоқда.
Бугун тунди эса ИКА Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев бошчилигидаги навбатдаги ишчи гуруҳнинг Душанбе шаҳрига ташрифи кутилмоқда.