Кураш. Наманганда замонавий спорт курашлари маркази фойдаланишга топширилди
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуаси ҳудудида замонавий талаблар асосида бунёд этилган янги Спорт курашлари марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали очилиш маросимида вилоят прокурори Умирбек Мадрахимов, шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, соҳа мутахассислари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Янги марказ спортчилар учун энг қулай шароитлар билан таъминланди, машғулотлар учун замонавий жиҳозланган заллар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг модернизацияси амалга оширилди.
Мазкур марказ 100 нафарга яқин спортчининг бир вақтнинг ўзида шуғулланишига мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда вилоят бўйича 3 000 нафардан ортиқ спортчи мунтазам шуғулланмоқда. Бу эса янги марказ вилоятда спорт инфратузилмасини янада мустаҳкамлашда муҳим қадам эканини кўрсатади.