locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Миллий белбоғли кураш бўйича 5 карра Жаҳон чемпиони бўлди

Мусобақада 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиб, энг кучлилар ўртасида шиддатли баҳслар кечди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Миллий белбоғли кураш бўйича 5 карра Жаҳон чемпиони бўлди
photo: Kurash Uzbekistan

БААнинг Фужайра шаҳрида Миллий белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мусобақада 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этиб, энг кучлилар ўртасида шиддатли баҳслар кечди.

Юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси — Мамаджонова Дилафруз 66 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Шу билан бирга Дилафруз:
5 карра Жаҳон чемпиони деган улкан унвонга сазовор бўлди!

Бу ютуқ — нафақат спортчимиз, балки Миллий гвардия ва бутун Ўзбекистон спортнинг юксак муваффақиятидир. Ҳарбий интизом, матонат ва чексиз меҳнатнинг ёрқин самарасидир.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг