locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. ИКА Бош котиби TAFISA онлайн-йиғилишида иштирок этди

Тадбирда TAFISA Бош котиби Жан-Франсуа Лоран ҳамда ташкилотнинг бош офис вакиллари қатнашдилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. ИКА Бош котиби TAFISA онлайн-йиғилишида иштирок этди
photo: Kurash Uzbekistan

Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) TAFISA – (Ҳамма учун спорт халқаро ташкилоти)нинг онлайн йиғилишида иштирок этди. Тадбирда TAFISA Бош котиби Жан-Франсуа Лоран ҳамда ташкилотнинг бош офис вакиллари қатнашдилар.

Йиғилиш доирасида TAFISAга аъзо бўлиш тартиби, тўлов ва қоидалар, аъзоликнинг халқаро спорт ташкилотлари учун бериши мумкин бўлган имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, кун тартибининг муҳим мавзуларидан бири сифатида аёлларнинг спортдаги ўрни, гендер тенглиги ва инклюзивлик сиёсати ҳақида фикр алмашилди.

Онлайн йиғилишда қатор халқаро спорт федерациялари — спорт рақслиари, фрисби, жию-житсу, боулес, боди-билдинг, велосипед спорти федерациялари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насирий мулоқотда ИКАнинг TAFISA билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, жаҳон спорт ҳамжамиятида курашнинг нуфузини оширишга тайёр эканини таъкидлади. TAFISAнинг 170дан ортиқ мамлакатдаги 380дан зиёд аъзо ташкилотни бирлаштириши, жисмоний фаоллик ва “Ҳамма учун спорт” тамойилини тарғиб этиши ИКА учун муҳим халқаро майдон яратади.

Ушбу учрашув Халқаро Кураш Ассоциациясининг глобал спорт ҳаракатидаги фаол ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш, анъанавий спорт сифатида курашни халқаро спорт дастурларига янада чуқурроқ интеграция қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг