locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. ИКА қароргоҳида халқаро мусобақаларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди

Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) бош қароргоҳида муҳим ишчи йиғилиш ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. ИКА қароргоҳида халқаро мусобақаларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди
photo: Kurash Uzbekistan

Бугун Халқаро Кураш Ассоциацияси (ИКА) бош қароргоҳида муҳим ишчи йиғилиш ташкил этилди. Учрашувда ИКА Бош котиби Муҳаммад Реза Насcирӣ, Ассоциация Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев, Ўзбекистон Кураш федерацияси раиси биринчи ўринбосари Бахтиёр Қодиров ҳамда раис ёрдамчиси Сардорбек Каримов иштирок этдилар.

Йиғилишда 2025 йилда Баҳрайн ва Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган III Ёшлар Осиё ўйинлари ҳамда Ислом бирдамлик ўйинларида Кураш беллашувларини юқори даражада ташкил этишга оид ташкилий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳаммад Реза Насcирӣ Кураш ватани — Ўзбекистон ҳукумати доимий қўллаб-қувватлаши спорт турининг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада ошираётганини таъкидлади. Шу билан бирга, халқаро мусобақалар учун сифатли яктақлар ва кураш гиламларини етказиб бериш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масаласи юзасидан таклифлар билдирилди.

Шунингдек, учрашув давомида Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионатини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг