Кураш III ёшлар Осиё ўйинлари дастурига киритилди
Турнир 22-31-октябрь кунлари Баҳрайнда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Photo: gettyimages
Бу ҳақда курашни ривожлантириш, унинг оммавийлигини таъминлашда хизмат қилиб келаётган мураббий-мутаҳассислар, нуфузли мусобақаларда ватамиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчиларни тақдирлаш маросимида эълон қилинди.
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.Қосимов тадбир давомида Осиё олимпия кенгаши ва III ёшлар Осиё ўйинлари ташкилот қўмитаси билан олиб борилган музокаралар натижасида кураш 22-31-октябрь кунлари Баҳрайнда ўтадиган ёшлар ўртасидаги қитъа ўйинлари дастурига киритилиши борасида келишувга эришилганлигини миллий қадриятларимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори юксалишида муҳим қадам бўлганини билдириб ўтди.
Иброҳим Жалолов
Редактор