Кураш. Хитой Тайбейда Осиё ўйинлари учун саралаш мусобақаси ўтказилди
Хитой Тайбейда Осиё ўйинлари учун саралаш мусобақаси ўтказилди
9 февраль куни Хитой Тайбей Кураш федерацияси томонидан 2026 йил Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун вазн тоифалари бўйича расмий саралаш мусобақаси юқори савияда ташкил этилди.
Мазкур мусобақанинг асосий мақсади – энг кучли, техник жиҳатдан пухта ва юқори тайёргарликка эга спортчиларни саралаб олиш ҳамда Осиё ўйинларида мамлакат шарафини муносиб ҳимоя қиладиган номзодларни аниқлашдан иборат бўлди.
Беллашувлар якунларига кўра, ҳар бир вазн тоифасида энг яхши натижа қайд этган уч нафар спортчи саралаб олинди. Улар апрель ойида ўтказилиши режалаштирилган яна учта қўшимча баҳолаш мусобақасида иштирок этади. Барча босқичлар якунга кўра энг юқори умумий балл тўплаган спортчилар 2026 йилги Осиё ўйинларида Хитой Тайбей терма жамоаси сафида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Хитой Тайбей Кураш федерацияси барча иштирокчиларга фидойилик ва юксак спорт маҳорати учун миннатдорлик билдиради.