locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Гонконгда Кураш усуллари бўйича илк миллий чемпионат ўтказилди

Мазкур мусобақада жами 30 нафар маҳаллий спортчи иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Гонконгда Кураш усуллари бўйича илк миллий чемпионат ўтказилди
photo: Kurash Uzbekistan

Гонконгда Кураш усуллари бўйича илк миллий чемпионат ўтказилди

2026 йил 15 март куни Хитойнинг Hong Kong шаҳрида Кураш тарихида яна бир муҳим саҳифа очилди. Sham Shui Po спорт марказида илк бор Кураш усуллари бўйича миллий чемпионат ташкил этилди.

Мазкур мусобақада жами 30 нафар маҳаллий спортчи иштирок этди. Беллашувлар доирасида Кураш усулларининг 1–7 гуруҳлар кесимида ҳар бир усул бўйича саккизта техника намойиш этилди ва иштирокчиларнинг маҳорати халқаро стандартлар асосида баҳоланди.
Хусусан, баҳолаш жараёнида Халқаро Кураш ассоциацияси, Халқаро Кураш институти ҳамда Осиё Кураш конфедерацияси томонидан ишлаб чиқилган замонавий техник тизим қўлланилди.

Шунингдек, чемпионат доирасида икки соатлик ўқув-семинар ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчилар учун Кураш усуллари бўйича намойишлар ўтказилиб, ҳар бир техникадаги асосий жиҳатларни тўғри тақдим этиш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Семинарни Гонконг Кураш федерацияси раиси, халқаро даражадаги мураббий TSE Lai Yee Michelle ҳамда федерация бош котиби CHUNG Yuk Keung олиб борди.

Мазкур мусобақа ва ўқув жараёни Гонконгда Курашнинг техник асосларини чуқур ўзлаштириш, янги авлод курашчиларини тайёрлаш ҳамда халқаро мезонларга мос тизимни жорий этишда муҳим қадам сифатида эътироф этилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг