Кураш. Эртадан Ислом Бирдамлик ўйинларида кураш беллашувлари старт олади
Беллашувларда эркаклар: –66 кг, –81 кг ва аёллар: –57 кг, –70 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Хабариингиз бор, жорий йилнинг 6–21 ноябр кунлари Саудия Арабистонининг пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом давлатларининг энг йирик спорт форуми — 6-Ислом Бирдамлик ўйинлари бўлиб ўтади.
Ушбу нуфузли мусобақа 20 йилдан кейин яна Саудия Арабистонида ташкил этилмоқда. Илк бор ўйинлар 2005 йилда Жидда, Мадина, Макка ва Тоиф шаҳарларида бўлиб ўтган эди.
Бу йил Кураш спорт тури тарихда биринчи бор Ислом Бирдамлик ўйинларининг дастурига намойиш спорти сифатида киритилди. Беллашувларда эркаклар: –66 кг, –81 кг ва аёллар: –57 кг, –70 кг вазн тоифаларида бўлиб ўтади.
Курашнинг Ислом Бирдамлик ўйинлари дастурига киритилиши миллий спортимизнинг халқаро майдонда янада кенгайиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Иброҳим Жалолов
Редактор