locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Бухородаги Универсал спорт мажмуасида катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди

Эркаклар 8 та ва аёллар 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Бухородаги Универсал спорт мажмуасида катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Бухоро шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида Кураш спорт тури бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Бухоро вилояти прокурори Улуғбек Асрорович Ҳамдамов сўзга чиқиб, полвонлар юрти бўлган Бухоро вилояти мезбонлик қилаётган Ўзбекистон чемпионати кураш спортининг довруғини дунёга танитишда муҳим аҳамият касб этиши, унинг нуфузининг ошишига хизмат қилишини таъкидлаб, барча спортчиларга ғалаба ёр бўлишини тиладилар.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Ўзбекистон мадҳияси янгради. Шундан сўнг, Эстрада хонандалари ўз қўшиқлари билан томошабинларга хуш кайфият улашди.
Ушбу чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахридан жами 600 га яқин курашчилар иштирок этади.

Эркаклар 8 та ва аёллар 8 та вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб боради. Йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири бўлган мазкур чемпионат ғолиблари 2026 йили Японияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг