locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш бўйича U-13 ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш курашчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш бўйича U-13 ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди
photo: Kurash Uzbekistan

Кураш бўйича U-13 ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Жорий йилнинг 2-5 октябрь кунлари Жиззах вилояти Кураш маҳорат мактабида кураш бўйича U-13 кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси юқори савияда ташкил этилиб, ўз ниҳоясига етди.

Муросасиз ва қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иқтидорли ёш курашчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди. Унда жами 590 нафар ёш спортчи, жумладан, 365 нафар ўғил бола ва 225 нафар қиз бола иштирок этиб, ўз вазн тоифаларида куч синашди.

Ҳар бир беллашувда ғалаба учун кескин кураш кечиб, ёш спортчилар ўзларининг салоҳияти ва келажакда юқори натижаларга эришиш имкониятларини кўрсатиб берди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, уларга медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг