locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш бўйича ўсмирлар ўртасида 13-Ҳиндистон миллий чемпионати бўлиб ўтди

Ҳиндистон Республикасининг Бихар штати Патна шаҳрида бўлиб ўтган чемпионат юқори ташкилий савияда ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш бўйича ўсмирлар ўртасида 13-Ҳиндистон миллий чемпионати бўлиб ўтди
photo: Kurash Uzbekistan

Кураш бўйича ўсмирлар ўртасида 13-Ҳиндистон миллий чемпионати бўлиб ўтди.

Ҳиндистон Республикасининг Бихар штати Патна шаҳрида бўлиб ўтган чемпионат юқори ташкилий савияда ўтказилди.

Уч кун давом этган чемпионатда мамлакатнинг 22 та штатида келган терма жамоалар иштирок этди. Мусобақа доирасида 674 нафар спортчи беллашувларда қатнашиб, Кураш спорти бўйича ўз тайёргарлик даражаси ва техник имкониятларини намоён этди.

Мусобақалар халқаро Кураш қоидалари асосида ўтказилиб, беллашувлар жараёнида ҳакамлик фаолиятини 35 нафар малакали рефери амалга оширди. Шунингдек, ҳакамлар таркибини кенгайтириш ва малакасини ошириш мақсадида 22 нафар ҳакамлик имтиҳони иштирокчилари ҳам баҳолаш ва синов жараёнларида қатнашди.

Чемпионат давомида спортчиларнинг мусобақага пухта тайёргарлигини таъминлашда 69 нафар мураббий фаол иштирок этди.

IKA Техник директори, Ҳиндистон Кураш федерацияси Президенти Рави Капурнинг маълум қилишича:

Патна шаҳрида ўтказилган мазкур чемпионат Ҳиндистонда Кураш спортинитизимли ривожлантириш, ёшлар ўртасида ушбу спорт турини кенг оммалаштириш, шунингдек, истиқболли спортчиларни аниқлаш ва миллий терма жамоа захирасига шакллантириш йўлидаги муҳим босқич сифатида хизмат қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг