Кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Навоий шаҳридаги “Сўғдийона” спорт мажмуасида Кураш бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақаси олдидан мандат комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Кураш федерацияси бош котиби Алишер Эшонқулов, федерациянинг спорт директори Сирожиддин Чориев ҳамда Ҳақамлар ҳайъати раиси Ҳикмат Қуртовлар сўзга чиқиб мураббий, ҳакам ва курашчиларга Одоб-ахлоқ кодекси қоидаларига қатъий риоя қилишлари ҳамда ҳакамларга одилона ҳакамлик қилишлари айтилди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги курашчиларнинг куч ва маҳоратларини намойиш этишда муҳим аҳамият касб этиши ҳам мандат йиғилишида эътироф этилди.
Таъкидланганидек, “Сўғдийона” спорт мажмуасида катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасини юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий ишлар якунига етказилган.
Мусобақа олдидан курашчиларнинг вазн ўлчаш ҳамда қуръа ташлаш жараёнлари ҳам бўлиб ўтди.