locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш. Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Беллашувлар якунида кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш. Белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
photo: Kurash Uzbekistan

Жорий йилнинг 1-4 апрел кунлари Нукус шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу чемпионатда 300 нафарга яқин полвонлар иштирок этди.

Муросасиз ўтган уч кунлик беллашувларда Муҳаммадюсуф Жакбарлиев, Жамолиддин Неъматуллаев, Абутолиб Маҳкамов, Зайлобиддин Ортиқов, Диёрбек Полвонбоев, Сардорбек Содиқжонов, Дилшодбек Ойбеков, Ўринбой Абдусаматов, Гулсанам Солиева, Мансураой Мўйдинова, Земфира Азатова сингари атлетлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди.

Беллашувлар якунида кучли учликдан жой олган полвонлар диплом, медал ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг