Кураш. Баҳрайнда иккинчи кун якуни бўйича Ўзбекистон 4 та вазн тоифаси бўйича 4 та олтин медални қўлга киритди
15 та давлатдан 20 дан ортиқ спортчилар куч синашди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Kurash Uzbekistan
Баҳрайнда бўлиб ўтаётган Ёшлар ўртасида 3-Осиё Ўйинларининг иккинчи кунида кураш спорт тури бўйича 2 та (эркаклар 83 кг ва аёллар 52 кг) вазн тоифасида гиламга тушилди.
15 та давлатдан 20 дан ортиқ спортчилар куч синашди.
52 кг вазнда Ўзбекистонлик курашчимиз 2009 йилда туғилган Каримова Мубина Абдусайд қизи олтин медални қўлга киритди.
Иккинчи ўрин Ҳиндистон, учинчи ўринларни Эронлик ва Туркманистонлик курашчилар эгаллади.
83 кг вазнда юртдошимиз 2008 йилда туғилган Ғолибов Шоҳжахон Завқиддинович олтин медални қўлга киритди.
Иккинчи ўринни Эронлик, учинчи ўринни Афғонистонлик ва Ҳиндистонлик курашчилар эгаллади.
Иккинчи кун якуни бўйича Ўзбекистон 4 та вазн тоифаси бўйича 4 та олтин медални қўлга киритди.
Иброҳим Жалолов
Редактор