locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кураш ҳакамлигида ягона стандартлар жорий этилади

Тошкент шаҳрида “Кураш спортда ҳакамлик меъёрлари” мавзусида Глобал саммит ўз ишини бошлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кураш ҳакамлигида ягона стандартлар жорий этилади
Photo: gettyimages

Тошкент шаҳрида “Кураш спортда ҳакамлик меъёрлари” мавзусида Глобал саммит ўз ишини бошлади. Тадбир Халқаро Кураш институти томонидан Халқаро Кураш ассотсиацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда жаҳоннинг етакчи ҳакамлари ва экспертлари иштирок этмоқда.

Куннинг биринчи ярмида кураш яктак ва гиламига оид масалалар муҳокама қилинди.

Муҳокамаларда Халқаро Кураш ассотсиацияси Бош котиби Муҳаммад Реза Насири, Техник директор Рави Капур, Администрация раҳбари Мансур Мирзаев, Халқаро Кураш институти ректори Ҳабибулла Таджиев, КСА Техник директори Али Шахиркани ҳамда институт экспертлари иштирок этдилар.

Саммит доирасида дунёнинг барча қисмларида ягона ҳакамлик стандартларини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг