Кунни чиройли руҳда якунлаб берган Диёрбек Рузметов ғалабани устозлари билан бирга қарши олди
Бугунги беллашувлар спортчиларимиз учун муваффақиятли ва сермахсул якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Og'ir atletika
Диёрбек Рузметов ҳам оғир атлетикачиларимизнинг муваффақиятли юришини давом эттирмоқда. -71 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз даст кўтариш йўналишида 142 ва 148 кг оғирликдаги тошларни муваффақиятли кўтариб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой оладиган бўлди.
Бугунги беллашувлар спортчиларимиз учун муваффақиятли ва сермахсул якунланди. Мусобақада иштирок этган 3 нафар вакилимизнинг барчаси шоҳсупадан жой эгаллашди.
Кун якунлари бўйича оғир атлетикачиларимиз делегациямиз ҳисобига 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини тақдим этишди. Жами — 7 та медал!
Иброҳим Жалолов
Редактор