Криштиану Роналду UFC чемпионига мурожаат қилди
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: ZUMA Press Wire
Саудиянинг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Диего Лопес устидан ғалаба қозониб, UFC чемпионлигини қўлга киритган Александр Волкановскига мурожаат қилди.
“Чемпион қайтди”, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Волкановски ва Лопес ўртасидаги жанг 13-апрел куни Майамида ташкил этилган UFC 314 турнири доирасида бўлиб ўтди.
Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Волкановски ғалаба қозонди ва чемпионлик унвонини яна қайтариб олди.