locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Косонсойда шахмат бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 70 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Косонсойда шахмат бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди
Фото: Спорт вазирлиги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи спортчилар ўртасида шахмат бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди.

Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан келган 70 нафардан зиёд спортчилар иштирок этди.

Умумжамоа ҳисобида Наманган вилояти биринчи ўринни, Фарғона вилояти иккинчи ўринни ҳамда Самарқанд вилояти учинчи ўринни эгаллади.

“Мазкур чемпионат нафақат спорт ёки маҳоратни ошириш, балки дўстлик, ҳамжиҳатлик ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга”, - дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг