locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Косонсойда кураш бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди

Бу ҳақда Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Косонсойда кураш бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди
Фото: Наманган вилояти спорт бошқармаси

25-апрель куни Косонсой тумани спорт мактабида спортнинг кураш тури бўйича 2013–2014 йилларда туғилган (U-13) кичик ўсмирлар ва қизлар ўртасида Наманган вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятининг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш полвонлар гиламда ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Беллашувлар муросасиз ва қизғин руҳда кечиб, ҳар бир иштирокчи ғалаба учун бор имкониятини ишга солди.

Ёш спортчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва кураш услубларини кўрсатиб, томошабинларга чиройли баҳслар улашдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб равишда тақдирланди.

Ушбу чемпионат ёшлар ўртасида миллий спортимиз — курашни янада ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг