locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кореянинг Пусан шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг 6-жаҳон конференцияси ўтказилмоқда

Конференция кун тартибидан 2027 йилда кучга кириши режалаштирилган янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг кодекси муҳокамаси ҳам ўрин олган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кореянинг Пусан шаҳрида Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг 6-жаҳон конференцияси ўтказилмоқда
photo: sport vazirligi

Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Садиков иштирок этмоқда.

Конференция кун тартибидан 2027 йилда кучга кириши режалаштирилган янги таҳрирдаги Бутунжаҳон антидопинг кодекси муҳокамаси ҳам ўрин олган.

Ушбу конференция доирасида WADA президенти Витолд Банка билан расмий учрашув ўтказилиб, тадбир давомида 2026 йилнинг 26-27 январ кунлари Ўзбекистонда ўтказиладиган Минтақавий антидопинг ташкилоти (RADOCA)нинг йиллик ҳисобот йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлигининг янги биноси очилиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Спорт вазири, шунингдек, Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Кирсти Ковентри ҳамда ХОҚ фахрий президенти Томас Бах билан норасмий учрашув ўтказиб, соҳа ривожига доир масалалар юзасидан мулоқот ўтказди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг