locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақанинг очилиш маросими ўтказилди
Фото: Olympic.uz

Тошкентда таеквондо WТ бўйича Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақаси ўтказилмоқда. Бугун мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Универсал” спорт мажмуасида ташкил этилган тадбирда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вон До Ён, Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат таеквондо WТ ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов иштирок этишди.

Расмийлар мамлакатимизда ушбу спорт турининг ривожи янги босқичга кўтарилаётгани, спортчиларимиз халқаро майдонда юқори натижалар кўрсатиб келишаётгани, шунингдек, бу каби мусобақалар ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни янги босқичга кўтаришда янада туртки бўлишини таъкидлашди. Шунингдек, расмийлар барча спортчиларни 4-сентябр – Бутунжаҳон таеквондо куни билан қутлаб, уларга ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасида ташкил этилаётган турнирда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган спортчилар баҳс олиб боришмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг