locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Корея Опен» старт олди: Ўзбекистонлик таэквондочилар илк кунда 2 та медал ютиб олишди

Жаҳонгир Худойбердиев кумуш, Севинч Ҳайитова эса бронза медалига сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Корея Опен» старт олди: Ўзбекистонлик таэквондочилар илк кунда 2 та медал ютиб олишди
Расм: Instagram

Бугун, 15 июл куни Корея Республикасининг Чунчеон шаҳрида таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги G2 тоифасидаги “2025 Chuncheon Korea Open” халқаро турнири бошланди. Мусобақанинг биринчи куни эркаклар 54 кг, 58 кг, 80 кг ва +87 кг, аёллар эса 46 кг, 53 кг, 62 кг ҳамда 67 кг вазн тоифаларида беллашишди. Ўзбекистон терма жамоасидан 7 нафар спортчи даянгга чиқди.

Натижада Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг) кумуш, Севинч Ҳайитова (62 кг) эса бронза медалини қўлга киритди.

Медал соҳиблари:
Кумуш: Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Бронза: Севинч Ҳайитова (62 кг)

Беллашувлар эртага давом этади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг