Конор Макгрегор Макс Холлоуейга таҳдид қилди: «У мутлақо бошқа йиртқичга рўбарў келади»
Томонлар ўртасидаги тўқнашув 12-июл куни бўлиб ўтади.
Бошқа спорт турлари
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида собиқ UFC чемпиони, ирландиялик машҳур жангчи Конор Макгрегор АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтадиган «UFC 329» турнири доирасидаги Макс Холлоуейга қарши жанг олдидан ўз ғалабасига ишончи комиллигини маълум қилди.
Шунингдек, у рақибини ҳар томонлама хавфли эканлигидан огоҳлантирди. Мазкур жанг 12-июл куни ўтказилиши белгиланган.
«Мен анча тажрибалиман. Ҳеч ким мен билан битта октагонда қолишни истамайди. Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфлиман. Сизни исталган вазиятдан нокаутга учратишим мумкин ва айнан шуни режалаштиряпман. Макс Холлоуей олдида мутлақо бошқа йиртқич турибди. У буни тўлиқ ҳис қилади», — дея Макгрегорнинг сўзларини келтирмоқда X ижтимоий тармоғидаги Championship Rounds саҳифаси.